Жасур Жалолиддинов: "Бу Осиё чемпионатини анчадан бери кутмоқдамиз"

Iskandarov Abdulaziz
27 май 2022
Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди.

Тимур Кападзе шогирдлари айни пайтда тайёргарликни сўнгги босқичини олиб бормоқда. Жамоамизнинг навбатдаги машғулоти аввалида Жасур Жалолиддинов фикрларини билдириб ўтди. 

"Мусобақага тайёргарлик яхши кетяпти. Буни анчадан бери кутяпмиз. Ўсмирлар ўртасидаги қитъа турнирига чиқа олмагандик. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати пандемия сабаб қолдирилди. Ҳаммамиз учун илк турнир ҳисобланади. Фақатгина Абдувоҳид Неъматовдан ташқари",- дейди Жалолиддинов. 

- Ушбу Осиё чемпионати сизларга бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Чунки бу U-23 ёш тоифасида ўтади. Биз эса U-21 номи остида қатнашамиз...

- Бир ярим йилдан бери ўзимиздан катталар билан ўйнаб келяпмиз. Украинадаги халқаро мусобақада чемпион бўлдик. Саралаш ўйинларида муносиб қатнашдик. Таркибимиздаги барча футболчилар Суперлигада ўз жамоасида мунтазам ўйнаб келяпти. Бу эса фойдали бўлиши шубҳасиз.




Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia