

Ўйиндан сўнг Жиззах футбол мактаби тарбияланувчиси, ҳозирда “Насаф” жамоасида тўп тепаётган футболчи Жасур Ҳасанов баҳс борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учрашув қизиқарли ўтди . Бугунги ўйинда уч очко олиш муҳим эди. Ишончли ғалабага эришдик ва бундан хурсандмиз. “Сўғдиёна” жамоасига кейинги турларда фақат омад тилайман. Ўйлайманки, жамоанинг ғалабали ўйинлари ҳали олдинда.
Дилдора Холбоева
Жиззах шахридан махсус




