Жароҳати бор Мане Сенегал терма жамоасига чақирилди

Narzulla Saydullayev
19 окт 2017
«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане жароҳат олганига қарамай Сенегал терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйинларига чақирилди.

ЖАРга қарши ўйинлар 10 ва 14 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 

«Мени назаримда у ЖАР билан иккала ўйинда ҳам бизнинг сафимизда майдонга тушади. Ҳозирга қадар у якка тартибда шуғулланди, аммо кейинги ҳафтадан тўп билан ишлай бошлайди», — дейди Сенегал устози Алиу Сиссе.

Мане 7 октябрь куни Сенегал терма жамоаси сафида Кабо-Вердега қарши ўйинда жароҳат олганди. «Ливерпуль» футболчи 6 ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com