Жароҳатдан фориғ бўлган Бейл қайдномадан жой олди

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 14-турида “Реал Сосьедад”га қарши майдонга тушадиган футболчилар қайдномасини эълон қилди.

Жароҳати боис бир ойга яқин майдонга тушмаган Гарет Бэйл ҳам ушбу қайдномадан ўрин олди.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареола, Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско.

Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лука Йович, Родриго.

“Реал-“ “Реал Сосьедад” учрашуви 23 ноябрдан 24 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.


Манба: "Реал" клуби расмий сайти