Жароҳат олган Мбаппе "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?
23 янв 2018 11:11
Янгиликлар
Жароҳат олган Мбаппе "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувида майдонга тушиши мумкин.
Маълумотларга кўра, футболчи майдонга туша олиши ҳақида Франция клуби вакиллари айтишган. ПСЖдагиларнинг фикрича, Мбаппе "Реал"га қарши баҳсгача жароҳатидан қутила олади.
Мбаппе "Лион"га қарши Франция чемпионатининг 22-тур учрашувида (1:2) жароҳат олган эди. Турли ОАВда ҳужумчи икки ой майдонга туша олмаслиги эълон қилинганди.
"Реал" ҳамда ПСЖ ўртасидаги биринчи баҳс 14 февраль куни, иккинчиси эса 6 мартда бўлиб ўтади.
Фикрлар