

Тиббий текширув натижаларига кўра, футболчи тўпиқ бўғими ва сонидан жароҳат олган. Шу тариқа у камида уч-тўрт ҳафтага сафдан чиқди, дея хабар бермоқда Calciomercato.com.
Испанияда кечган беллашувда у 67-дақиқада майдонга тушган, аммо 89-дақиқада жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Италия А сериясининг 4-турида футболчи “Сасуоло”га қарши баҳсда рақиб юзига тупургани учун тўртта ўйинга дисквалификация қилинган ҳам эди.


