

Кореялик мутахассис жароҳатидан тўлиқ тикланганига қарамай, “Тоттенхэм” аъзоси Сон Хён Мин ва “Суонси” ярим ҳимоячиси Ки Сон Ённи терма жамоага жалб қилди. Лекин футболчи Ки Сон Ён Ўзбекистонга қарши ўйингача ҳам тўлиқ соғайиб кета олмайди ва майдонга тушмайди.
Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси 31 август куни ўз майдонида Эронга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон термаси билан куч синашади.



