Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 учрашувини гонконглик ҳакам бошқаради

Narzulla Saydullayev
14 окт 2019
Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 терма жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашув Чхонан шаҳрида жойлашган “Cheonan Sports Complex” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Мазкур учрашув маҳаллий вақт билан соат 20:00, Тошкент вақти билан эса 16:00да бошланади. Ўйин Кореянинг MBC телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши кўзда тутилган.

Ўйинни гонконглик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23
Бош ҳакам:
Квок Ман Лиу (Гонконг).
Ёрдамчи ҳакамлар: Лав Минг Леон (Гонконг), Со Кай Ман (Гонконг).
Захира ҳаками: Ву Сунг Ким (Жанубий Корея).
 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz