UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  5 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  5 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  8 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  19 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  12 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  13

Жанубий Корея U-17 бош мураббийи: "Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик" Янгиликлар

Жанубий Корея U-17 бош мураббийи: "Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик"

17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳсдан сўнг Жанубий Корея бош мураббийи Бюн Сон Хван матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйиндан қониққаним йўқ. Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик, деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. 

— Жанубий Корея биринчи бўлимда ўз услубига содиқ қолган ҳолда паслар орқали тартибли ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон томонидан уюштирилган прессинг эвазига шогирдларингизда шошқалоқлик кузатилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Биринчи бўлимда босимни яхши ушлаб турдик. Ўзбекистон терма жамоасининг эркин ўйин намойиш этишига йўл қўймадик. Иккинчи бўлимда эса ҳимоячиларимизнинг баъзи хатолари қимматга тушди. 

— Турнир аввалидаги матбуот анжуманида Ўзбекистондан 6 очко билан қайтамиз, деб айтиб ўтгандингиз. Бундай натижага эришолмаганингизга нима сабаб бўлди?


— Охирги натижадан бутун жамоа қониқмади. Ўйинчилар бугун кўп ҳаракат қилди, шунга қарамай, учрашувдан қониқиш ҳосил қилмадим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика