Жанубий Корея – Ўзбекистон учрашувини Фаҳад Ал-Мирдаси бошқариб боради

Tolibjon Qosimov
11 ноя 2016
Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон учрашувини Саудия Арабистони қироллигидан бўлган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

15 ноябрь куни Сеулда бўлиб ўтадиган ўйинда бош ҳакам сифатида Фаҳад Ал-Мирдаси ишлайди. Унга қанотларда ватандошлари Абдулла Мутлақ Ал-Шалвай ва Муҳаммад Ал-Абакрий ёрдам беради. Ёрдамчи ҳакам - Турки Муҳаммад Ал-Худайр.

Ҳакамлар назоратчиси этиб ушбу ўйинга Бирлашган Араб Амирликларидан Али Муҳаммад Бужсайм тайинланган. Комиссар - Гутам Кар (Ҳиндистон).


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com