

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ўйнаётган "Гвангжу" клуби ўз майдонида "Бусан И Парк" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ашурматов мазкур ўйинда доимгидек тўлиқ ўйнади. "Гвангжу" 24та турдан сўнг 51 очко тўплаб мусобақа жадвалининг биринчи поғонасида бормоқда. Иккинчи ўринда 46 очко билан "Бусан И Парк" бормоқда. Жамоа кейинги учрашувни 26 август куни ўз уйида "Тэджон Ситизен" клубига қарши ўтказади.
Жанубий Корея. К2 лигаси. 24-тур
"Гвангжу" - "Бусан И Парк" 1:1
Голлар: Ли Эу Деум 88 - Ромуло 59.




