

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ўйнаётган "Гвангжу" клуби ўз майдонида бошқа ҳамюртимиз, Жавлон Иброҳимов тўп тепаётган "Сувон Сити"ни қабул қилди.
Учрашувдаги ҳисобни айнан Ашурматов очди ва янги клуби сафидаги илк голини урди. Ҳамюртимиз ўйинда тўлиқ ўйнади. "Сувон Сити" сафида Жавлон Иброҳимов жароҳати боис ўйин қайдномасига киритилмади.
"Гвангжу" 7та турдан сўнг 15 очко тўплаб мусобақа жадвалининг энг биринчи поғонасида бормоқда. "Сувон Сити" эса 8 очко билан 6-ўриндан жой олган.
Жанубий Корея. К2 лигаси. 7-тур
"Гвангжу" - "Сувон Сити" 2:1
Голлар: Рустам Ашурматов 12, Фелипе 44 пенальти - Эгбучунам 74.




