Жанубий Корея К2 лига. Рустам Ашурматов 21-тур рамзий терма жамоасида
Narzulla Saydullayev
2 авг 2019
Жанубий Корея К2 лигасида 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ушбу тур рамзий терма жамоасидан ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ҳам ўрин олди. "Гвангжу" 21-турда "Сувон Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ашурматовдан ташқари яна икки нафар "Гвангжу" футболчиси рамзий терма жамоага киритилди.