Жанни Инфантино: "ЖЧ-2018 тарихдаги энг зўр мундиал бўлди, аммо Қатардагиси бунданда яхшироқ бўлишига ишонаман"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2018
ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг фикрича, Қатар ЖЧ-2022га тайёргарлик жараёнида Россиядан намуна олиши мумкин.

Мусобақа 2022 йил 21 ноябрдан 18 декабргача ўтади.

"Қатар Россиядаги мусобақа тажрибасини ўзига дарс сифатида кўриши мумкин. ЖЧ-2018 ўйинларини кўриш учун Россияга 1,5 млндан ортиқ ишқибоз ташриф буюрди. Уларни жуда яхши кутиб олишди ва бу кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди.

Аввалига кўплаб инсонлар Россиядан хавфсираётган эди, бироқ жаҳон чемпионати хавфсиз ўтди. Мухлислар ўзини жуда яхши ҳис қилишди.

Қатарда ҳам шундай бўлади деб ўйлайман. ЖЧ-2018 тарихдаги энг зўр мундиал, аммо Қатарда бунданда яхшироқ бўлишига ишонаман" - дейди Инфантино.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ТАСС