

Овоз бериш жараёни ташкилот сайтида трансляция қилинди.
Инфантино кетма-кет иккинчи муддатга, яъни 2027 йилгача ФИФА президенти вазифасини бажаради. Ташкилот раҳбари сайлови 16 март куни ташкилотнинг пайшанба куни Руандада бўлиб ўтган 73-конгрессида бўлиб ўтди. 52 ёшли Инфантино бу лавозим учун ягона номзод эди.



