UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  0 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  11

Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам Янгиликлар

Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам

Ундан ҳам қизиғи — муаммо пулда.

"L’Équipe"нинг хабар беришича, 26 ёшли дарвозабон билан шартнома муддатини узайтириш бўйича музокаралар деярли олдинга силжимаяпти. Доннарумма маошини оширишни сўрамоқда. ПСЖ "Лилль" дарвозабонини кўз остига олиб қўйи ва ҳаттоки бу борада келишувга ҳам эришди.

Жижжи нима бўлади? Наҳотки чиндан кетса?

Доннарумма маоши оширилиши истамоқда – ПСЖ эса уни ҳатто камайтириш ниятида. Қандай сумма ҳақида гап кетмоқда?

Томонлар келиша олмаяпти, асосий муаммо маош – кипер йилига камида 15 млн евро ишлаб топмоқчи. Ҳозир унинг маоши тахминан 13 миллион. ПСЖ ҳозир кафолатланган 10 миллион маош ва турли хил қўшимча тўловлар белгиланган шартнома таклиф қилмоқда, клуб бўш келиш нияти йўқ. Доннаруммани қадрлашади, лекин клубда нима қилиб бўлса ҳам олиб қолишга уринишмайди – амалдаги шартнома муддати тугашига бир йил қолди. Агар келишув узайтирилмаса, клуб уни ҳозир сотиши керак. Чунки уёғига текинга қўйиб юборишга тўғри келади. 

Жижжининг ўзи ПСЖ қолишни истайди, аммо ортда қолган мавсумдаги ўйинига муносиб баҳо беришларини сўрамоқда

Қизиғи, Доннарумманинг шартномаси борасидаги масала анчадан буён давом этмоқда, ёзда ҳам уни кўпчилик "Ман Сити"га кўчиб ўтиши ҳақида айтишганди. "L’Équipe" маълумотларига кўра, ҳозир вазият яна такрорланмоқда "инсайдларни" футболчи агенти Энцо Райола (марҳум Минонинг қариндоши) тарқатмоқда – мисол учун "Бавария" ва "Ювентус" қизиқиши ҳақида. Энцонинг ўзи эса "Милан"га қайтиш вариантини ҳам инкор этмаяпти – миланликлар клуб тарбияланувчиларига қандай муносабатда бўлиши ҳеч кимга сир эмас, лекин Доннарумма...

ПСЖ Райоланинг босимига учмаяпти. Хабарларга кўра, "Лилль" кипери Люка Шевальенинг трансфери келишиб қўйилган. Пойтахтликлар бонусларни инобатга олганда 40 млн евро тўлашади. Журналист Саша Тавольерининг айтишича, унинг шартнома имзолашдаги асосий шартларидан бири – асосий таркибдан жой. Дарвозабон учун бўлажак жаҳон чемпионатидан аввал мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши муҳим. Люка ПСЖ учун ҳам бу вазиятда захирада ўтиришга рози бўлишини тасаввур қилиш қийин. 

"L’Équipe" нашри таъкидлашича эса, агарда Шевалье билан барчаси ҳал бўлса, демак, Доннарумма билан музокаралар омадсиз якунланган. ПСЖ аввалдан янги дарвозабон сотиб олишни истамаганди. Жанлуижжи эса иккинчи рақам бўлишга умуман рози эмас, ўтган мавсум шу масалада Луис Энрике таркибгa Матвей Сафоновни қўйганида уришиб қолишига сал қолганди. Италиялик мунтазам ротация вариантига ҳам кўнмайди, у ҳар ўйинда майдонга тушиши керак. 

Сафонов ҳозирча ПСЖда қоляпти, лекин агарда қандайдир вариантда Жижжи ҳам қолса, россияликни ижара бериб юборишлари мумкин.

Ҳозир Доннаруммада бор вариантлар: "Челси", МЮ ва… "Галатасарой"

"Foot Mercato" ва Саша Тавольерининг маълумотига кўра, ПСЖ дарвозабонига бир нечта номзодлар бор. 

Ҳаммасидан ҳам кўпроқ "Челси" ҳақида гапирилмоқда. Жанлуижжи Англияга кўчиб ўтишга қарши эмас, Лондондагилар эса айнан узоқ йиллар жамоа шарафини ҳимоя қиладиган ёш, топ дарвозабон ҳақида ёзишмоқда. Роберт Санчес номзоди бу талабларга мос келмаяпти. Клублар ўртасидаги ЖЧдан аввал "Милан"нинг ҳозирги дарвозабони Майк Меньян билан музокаралар ўтказилди. Натижада, 30 ёшли кипер нархи борасида келиша олишмади. Ундан кейин "Челси" бошқа номзодларни излашни шунчаки тўхтатиб, ўз таркибида тозалаш ишларига эътибор қаратгандек: жумладан, Майк Пендерс ижарага бериб юборилди, Жорже Петрович сотиб юборилди. 

Аввалроқ, италиялик келажагини "Ман Сити" ва "Ман Юнайтед" билан боғлашганди, аммо бу вариантлар амалга ошиши учун бир вақтнинг ўзида бир нечта трансферлар занжири талаб этилади. 

Кутилмаганда, Доннаруммани ўз сафида кўрмоқчи бўлганлар қаторида "Галатасарой" клуби пайдо бўлди. Турклар кипернинг ПСЖ билан музокараларидаги оғир вазиятдан фойдаланиб қолишни ният қилган. Виктор Осимхен трансферидан кейин улар ҳам ортиқча уялиб ўтирмай, жаҳон юлдузларига "совчи юборяпти". Жанлуижжи топ чемпионатлардан бирини танласа керак, аммо "Foot Mercato" чиндан ҳам "Галатасарой" варианти борлигини айтмоқда.

Май ойида агент Энцо Райола улар Доннарумма билан биргаликда вариантларни ўрганиб чиқишга тайёрлигини маълум қилганди: "Биз ҳеч қаерга шошмаяпмиз. Клуб билан яхши муносабатдамиз. Жанлуижжи Парижда бахтли, аммо бошқа жамоалардан қизиқиш борлиги ажойиб. Ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф йўқ, агарда ПСЖ билан келишувни узайтирмасак, таклифларни кўриб чиқамиз. Ҳозирча ҳеч бир вариантни имконсиз демайман".

Шу билан бирга унинг мижози муҳим футболчилигига урғу берган: "Доннарумма "Олтин тўп"га лойиқ ўйин кўрсатди. ПСЖ унинг сэйвларисиз Чемпионлар Лигасини юта олмасди". 

Ким билади, буни кейинги мавсумдаёқ амалда синаб кўриш имкони бўлар.


Хорижий сайтлар асосида Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: -3   

Фикрлар

   
30 июл 03:20:53
Haqiqat-2
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёмон дарвозабон демадим. Шунчаки пулга сал ўчроқ. Тўғри ЧЛ ни ютди аммо ҳозирги Италия терма жамоаси билан ЖЧ ни ютиш Ўзбекистон терма жамоаси дебют қилган ЖЧ да финалда ўйнашидек гап.
Эртага ёки 2034 йилги ЖЧда нима булишини биласизми?!
   
30 июл 01:25:12
barselona7
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЗУР дарвозабон, пулига яраша уйниди. Буффондан фаркли уларок, ЧЛ голиби булди, хам Европа чемпиони. Балки келажакда Жахон чемпиони булар энди 26 ешга кирди.
Ёмон дарвозабон демадим. Шунчаки пулга сал ўчроқ. Тўғри ЧЛ ни ютди аммо ҳозирги Италия терма жамоаси билан ЖЧ ни ютиш Ўзбекистон терма жамоаси дебют қилган ЖЧ да финалда ўйнашидек гап.
   
30 июл 00:43:06
Haqiqat-2
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Долларумма пул учун Миландан ПСЖ га ўтганди керак бўлса пул учун ПСЖ дан ҳам кетади.
ЗУР дарвозабон, пулига яраша уйниди. Буффондан фаркли уларок, ЧЛ голиби булди, хам Европа чемпиони. Балки келажакда Жахон чемпиони булар энди 26 ешга кирди.
   
30 июл 00:41:01
Haqiqat-2
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Долларумма пул учун Миландан ПСЖ га ўтганди керак бўлса пул учун ПСЖ дан ҳам кетади.
ЗУР дарвозабон, пулига яраша уйниди. Буффондан фаркли уларок, ЧЛ голиби булди, хам Европа чемпиони. Балки келажакда
   
29 июл 21:19:33
barselona7
Долларумма пул учун Миландан ПСЖ га ўтганди керак бўлса пул учун ПСЖ дан ҳам кетади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика