UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  25 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  61 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:15Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  34

Жанжал, пенальти, қаҳрамон — чорак финалнинг қизиқарли рақамлари Янгиликлар

Жанжал, пенальти, қаҳрамон — чорак финалнинг қизиқарли рақамлари

Ўзбекистон кубогининг чорак финал баҳслари якунига етди.

1/4 финал

20.10.2021. "Олимпик" 0:1 "Пахтакор", 1 266 киши

28.10.2021. АГМК 3:2 "Қизилқум", 131 мухлис

28.10.2021. "Бунёдкор" 2:1 "Сурхон", 544 томошабин

29.10.2021."Сўғдиёна" 0:1 "Насаф", 2 450 мухлис

Чорак финла баҳсларини 4 391 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди. Бу  ҳар ўйинда ўртача 1 098 нафар томошабин аренага келганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Жиззахдаги ўйинда иштирок этди (2 450 нафар). Энг ёмон натижа эса АГМК — "Қизилқум" ўйинида қайд этилди (131). 

4 ўйинда жами 10 гол урилди. Бу ҳар ўйинда ўртача 2,5 тадан гол дегани. Тўпларнинг 5 таси мезбон, худди шунчаси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол АГМК ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда урилди (5). Фақат 2 жамоа рақиби дарвозасини ишғол қилолмади ("Олимпик" ва "Сўғдиёна").      

Фақат 1 футболчи дублга эришди — Ҳусниддин Ғофуров (АГМК).

Хет-трик ёки покер қайд этилмади.

4 ўйинда реферилар 24 марта сариқ карточкага мурожаат қилишди (ўртача 6 тадан). Ҳеч ким майдондан четлатилмади.

Энг қўпол ўйин "Сўғдиёна" — "Насаф" бўлди (11 та сариқ).

1 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди (Жиззахда).

Чорак финал босқичининг энг чиройли голи сифатида Ҳусниддин Ғофуровнинг "Қизилқум" дарвозасига жаримадан киритган тўпи танланди (ижро маҳоратининг юқорилиги туфайли).

Чорак финалнинг энг яхши мураббийи сифатида асосан захира футболчилари билан "Сўғдиёна"ни мағлуб қилган Рўзиқул Бердиевни танладик.

Тур қаҳрамони — АГМК ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров (2 гол, 1 ассист). Шунингдек, Жиззахда "қуруқ" ўйнаган "Насаф" посбони Азамат Соибов ҳам бу номинацияга муносиблар қаторида эди. 

Маълумот учун, Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ярим финалда Миржалол Қосимов шогирдларига билан тўқнашса, финал йўлланмасини берадиган 2-баҳсда "Тошкент дербиси"нинг гувоҳига айланамиз.

Тугади! Энди ўзбек клублари ўз сметасини мустақил туза олмайди

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика