Жамшид Саидов: "Ўзбек футболидаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик ва ғалаба қозондик"

Narzulla Saydullayev
22 окт 2016
"Бухоро" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун ўзбек футболидаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик ва ғалаба қозондик. Футболчилар ва мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Бугун йигитларда ғалабага иштиёқ жуда кучли булди. Футбол барчага маъқул бўлгани шубхасиз, бу ўйин чемпионатимизнинг безаги сифатида тарихда қолди.
"Нефтчи"га қарши тайёргарликни бошлаймиз, у ерда ҳам оғир баҳс кутиб турибди. Афсус Чемиртан 4-сариқ карточкасини олди ва Фарғонада бизга ёрдам бера олмайди", - дейди Саидов.

"Бухоро" матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia