UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди"

"Қизилқум" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (2:0) сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Жамшид Саидов: Ғалаба доимо ёқимли. Ўйин учун стратегиямиз иш берди. Ҳимоядан ўйнаб, рақибни қарши ҳужумда жазолашга уриндик. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор"ни иккинчи марта мағлуб этдик.

- "Қизилқум" қарши ҳужумлар эвазига ғалабага эришди. Режа ўйин бошидан шундаймиди ёки баҳс давомида шу қарорга келиндими?

- Баҳс учун режамиз шундай эди. Услубимиз фойда берганидан хурсандман.

- "Қизилқум" ўртамиёна жамоалар билан кучсиз, етакчилар билан кучли ўйнайди. Кийиниш хонасида сеҳрли сўз айтасизми?

- Мен ҳам ўзимга шу саволни бераман. Менимча, бунинг бари психология билан боғлиқ деб ўйлайман. Рақибга паст баҳо бериш каби нарсалар кучсиз ўйинга сабаб бўлади.

- Акаки Шулая ҳужумкор ярим ҳимоячи эди, бугун у ҳимояда ҳаракат қилди. Сабаби нима?

- Беш ҳимоячи бўлиб, ҳимоядан ўйнадик ва қарши ҳужумларни кутдик. Бугунги стратегиямиз шундай эди.

- Лобжанидзенинг жароҳати қанчалик жиддий? Шикастланган дарвозабон - Роберт Озолс қачон сафга қайтади?

- Озолс сафга қайтиш учун вақт етади. 9-10 кунда асосий жамоага қўшилиши керак. Лобжанидзе ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Тиббий кўрик хулосаларини кўриш лозим.

- Ҳумоюншоҳ Сайётов бугун яхши ҳаракат қилди. У ўйиндан-ўйинга очиляптими ёки аввал ҳам маҳоратли посбонмиди?

- Сайётов истиқболли посбон. У аста-секинлик билан ўсиб, тажриба тўплаб бормоқда. Сўнгги 3та ўйнда ўзини фақат яхши томондан кўрсатди.

- Акаки Шулая билан шартнома қачонгача белгиланган, у билан битим узайтириладими?

- Шулая билан келишув йилнинг охиригача амалда. Узайтириш ҳақида ҳозир аниқ жавоб бера олмайман.






Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика