UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  1 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  0 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  7 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  6 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  4 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  7

Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган" Янгиликлар

Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дейишим мумкин? Бугун иккинчи таркибимиз билан ўйнадик. "Андижон" кучли таркиби билан майдонга чиқди ва устунликка эга бўлди. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади, ҳаракат қилишди. Кубок ўйинларида асосан ёшлар таркиби билан ҳаракат қилдик. Асосий куч ва эътибор чемпионат ўйинларига қаратилади, чунки Суперлигадаги ҳозирги натижаларимиз бизни қониқтирмаяпти. Диванда ёнбошлаб пост ёзадиган таҳлилчилар иккинчи таркиб билан ўйнашимиз борасида кўп гапиришди. Биз мавжуд имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилаяпмиз. Ёш футболчиларда хатолар кузатилади, бу табиий ҳол. Бугун ҳам айрим вазиятларда футболчиларга тажриба етишмади. Умумий айтсам, ёмон ўйнамади йигитлар. Миннатдорчилик билдираман бугунги ўйин учун. 

- Жамоангиз бугун ёшлар таркибига ишонч билдирганига сабаб нима?

- Айтиб ўтдим, биз кубок ўйинларида асосан ёшлар ва ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Чунки асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган. Гуруҳ босқичидан бошлаб биз шу йўналишда ишладик. Суперлига иккинчи давраси янада оғир ва қийин ўтишига шубҳа йўқ.

- Раҳбарият кубок ўйинларида вазифа қўймаганини айтаяпсиз. Мухлислар ҳурмати учун ҳам бугун асосий таркиб майдонга туширилса бўлмасмиди? 

- Такрор айтаман, биз ҳозир мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилдик. Ҳеч қайси мураббий майдонга ютқазиш учун тушмайди. Ёш футболчилар, ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бердик. Ютиб қўйсак, бошқача фикрлар янграши аниқ эди. Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин озроқ маҳорат етишмади.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика