

"Ўйин борасида нима ҳам дердим. Вазифани бажара олмадик. Жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифаси олдимизга қўйилган эди. Бухоро халқи ва жамоа мухлисларидан узр сўраймиз. Футболчиларимга катта раҳмат айтаман, охиригача курашишди. Қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик.
Клубдаги режаларим ҳали аниқ эмас. Буни раҳбарият ҳал қилади. Лекин мен жамоада қолишга ва Про лигадан Суперлигага қайтаришга тайёрман", - дейди Жамшид Саидов.




