UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0

Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"

Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоаси Тошкентда йиғин олиб бормоқда.

Биз навоийликлар бош мураббийи Жамшид Саидовнинг фикрлари билан қизиқдик.


— Суперлига экваторига етиб келдик, жамоалар иккинчи даврага тайёргарлик кўришмоқда. "Қизилқум"да тайёргарлик қандай кечмоқда?

— Екатеринбургда ўтказилган турнирдан сўнг ўн олтинчи санада Тошкентга келдик. Ўша турнирда юқори даражадаги жамоалар билан ўйнадик. Бу ерда эса икки ҳафта бўламиз. Бугун "Андижон" билан (интервью кеча олинган), кейинчалик "Арал" билан ўйинлар ўтказамиз. Шундан сўнг иккинчи давра учун тайёргарлик Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.

— Екатеринбургдаги турнир ҳақида гапириб берсангиз...

— Юқори даражадаги жуда яхши турнир. Екатеринбург раҳбариятига шундай имкониятни тақдим этишгани учун миннатдорман. Финалда "Урал" билан "Екатеринбург Арена"да ўйин ўтказдик. Бу ЖЧ бўлиб ўтган стадион, ҳатто кийим алмаштириш хонасига кирганда ҳам чемпионлик руҳи сезилиб туради, сабаби у ерда Франция терма жамоаси ўйнаган.

— Мавсум олдидан кўплар "Қизилқум"нинг янги мавсумда лигада қолиш учун курашишини тахмин қилганди. Аммо, жамоа илк даврани яхши ўтказди. Мавсумнинг қолган қисмига мақсадлар қандай?

— Биринчидан, бундай нарсаларга эътиборимни қаратмайман, доим жамоамга ишонаман. Ҳа, бошида шундай гаплар бўлганди. Илк даврани яхши ўтказдик деб ўйлайман. Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш.

— Жамоанинг трансферлари ҳақида нима дея оласиз? "Тюмень"да ўйнаган рус-тожик ўйинчиси Руслан Ҳайлоевнинг ўтгани ҳақида гап-сўзлар янгради. Аммо, бу борада ҳали расмий маълумот берилмади.

— Барча жамоалар кучаймоқда. Ҳозирда бизнинг ягона трансферимиз бу — Асрор Ғофуров. У сўнгги икки йилда Бангладешда тўп тепди. Ҳа, Руслан Ҳайлоев ҳам қўшилди ва ҳозирда биринчи таймда ҳаракат қилади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 



Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика