UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  0 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  0 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  2 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  0 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  0 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  5 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  1 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0

Жамшид Саидов: "Биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Учрашув жуда яхши ўтди. Қарши ҳужум орқали имкониятлар яратишга уриндик. Чунки “Навбаҳор” қандай ўйнашни билишади. Қолаверса, Наманганда ўйнадик. Бугун омад биз томонда эди. Йигитларга, шунингдек, узоқ йўлдан бизни қўллаб-қувватлашга келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бугун етакчилардан очко тортиб олганимиздан хурсандман.

Акаки ҳақида ҳозир ҳеч нарса дея олмайман, лекн у биринчи бўлимда жароҳат олди. Бир неча кундан сўнг унинг саломатлиги ҳақида билиб оламиз. Унинг жароҳати сабабли тактикамиз ўзгарди. Чунки у жамоа етакчиларидан бири саналади. Умид қиламанки, Акакининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди. Чунки олдимизда биринчи даврадаги ОКМКга қарши сўнгги ўйин кутиб турибди. Мухлисларимиз қаршисида бор имкониятимизни ишга солишимиз керак. Бошқа ўйинларга қандай тайёргарлик кўрсак, бунга ҳам шундай тайёргарлик кўрамиз.

Шогирдларимнинг бугунги ўйинидан мамнунман. Режалар ҳақида гапирадиган бўлсак, селекция ишлари олиб борилмоқда, жамоага янги қон керак. Мавсумни яхши бошлагандик, лекин биринчи давра сўнгида омад биздан юз ўгирди. Ўйлашимча, жамоа ёмон эмас. Аммо биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ. 

"Навбаҳор" чемпионлик учун курашадиган лидерлардан биридир. Улар билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Бугун биз ҳимояландик, аммо "Навбаҳор" таркибида терма жамоанинг ярми жамланган. Уларнинг аксарияти турли клубларда бир неча бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Рақиб ўз майдонида ўйинни ҳамиша кучли тарзда бошлашини билардик. Улар дастлабки дақиқалардан прессингга урғу берди. Мухлисларнинг мезбонларни қўллаб-қувватлаши ҳам катта аҳамиятга эга. Биз  буни билардик ва шунга яраша тайёрландик. Чемпионатда ҳамма бир-бирини билади. Муҳими, қийин ўйинда очко қўлга киритдик. 

Бугун бизга совуққонлик ва маҳорат етишмади. Қолаверса, ҳаво иссиқ бўлди, бу ҳам футболчиларга таъсир ўтказди", — деди навоийликлар устози.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
21 июн 05:32:25
bishoves
Ўйинчилари бир неча клубда эмас, балки Пахтакорда чемпион бўлишган.
+2   
21 июн 05:28:08
bishoves
Ўйинчилари бир неча клубда эмас, балки Пахтакорда чемпион бўлишган.
   
21 июн 19:39:49
Ismoil Tolibov
ISM -1964 NAVBAHOR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кайси бир каманда уйинда очко олса мураббий дарров мактанишга утиб олади..агар маглубият булса..унга хам важ топиб..йул юрдик..юрганда хам мул юрдик деб узини бечора курсатади..булар бор гап..сайидов хам шуларни биттаси...
Oka oddiygina Qizilqumni qiynab qo'ygani alamli qilyaptimi.
Jamoangizzi kuchi etmagan bo'lsa Saidovda nima ayb hahahahahahahahahahahahahahahaha
   
21 июн 07:11:04
Shuxrat Nabiyev
ISM -1964 NAVBAHOR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кайси бир каманда уйинда очко олса мураббий дарров мактанишга утиб олади..агар маглубият булса..унга хам важ топиб..йул юрдик..юрганда хам мул юрдик деб узини бечора курсатади..булар бор гап..сайидов хам шуларни биттаси...
Матбуот анжуманига нима Демин журналистлар савол бергандан Кейин нимадир дейиш керакку
   
21 июн 03:32:18
sharipov odil
Бабаян интервью бермадими? Нима бўлди?
   
21 июн 03:21:37
ISM -1964 NAVBAHOR
Кайси бир каманда уйинда очко олса мураббий дарров мактанишга утиб олади..агар маглубият булса..унга хам важ топиб..йул юрдик..юрганда хам мул юрдик деб узини бечора курсатади..булар бор гап..сайидов хам шуларни биттаси...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика