

Баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг "Машъал" ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
“Учрашув қийин бўлишини билардик. Шунга яраша яхши тайёргарлик кўриб Тошкентга 3 очко олиш учун ташриф буюргандик ва якунда шундай ҳам бўлди. Бизга ҳам, “Обод” жамоасига ҳам очко зарур эди. Омад биз тарафда бўлгани учун ғалаба қозондик. Мураббийимизнинг кўрсатмалари билан қарши ҳужумда ҳаракат қилдик", - дейди Жамшид Ҳасанов.
Жаҳонгир Сотволдиев



