UZ

Сўнгги янгиликлар

23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  2 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  3 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  15 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  22 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0

Жамшид Болтабоев: “ОЧЛда умуман иштирок этмагандан кўра “плей – офф” босқичида ўйнаган яхшироқ” Янгиликлар

Жамшид Болтабоев: “ОЧЛда умуман иштирок этмагандан кўра “плей – офф” босқичида ўйнаган яхшироқ”

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби иккинчи даврада Андижоннинг “Андижон” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан Жамшид Болтабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Биринчи даврада жуда ҳам кўп керали бўлган очколарни йўқотдик. Ушбу натижалардан ўзимизга яраша ҳулоса чиқардик. Биринчи даврадаги ўйинларнинг бир нечтасида сўнгги дақиқаларида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбориб мағлубиятга учради. Биринчи даврага якунига етканидан сўнг қисқа муддатли таътил ўз ниҳоясига етканидан сўнг мен терма жамоа билан бирга эдим.

Клубдаги жамоадошларим эса “Пахтакор” билан бирга иккинчи даврага тайёргарлик кўришди. Машғулотларда асосан жисмоний ҳолатга кўпроқ эътибор қаратдик. Чунки, биринчи даврадаги ўйинларнинг биринчи бўлимида яхши ўйнаган бўлсак иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари сезилди. Менича шунинг хисобига биринчи даврани ёмон ўтказдик деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам иккинчи даврадаги тайёргарликда асосан жисмоний машғулотларни ўтказдик. 26 куни жамоа билан Қибрайдаги базада йиғилдик, ўша кундан бери “Андижон” билан бўладиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Биз учун осон ўйин бўлмаяпти, сафардаги ўйинларнику айтмаса ҳам бўлаверади. Жамоамизга Лобанов қайтгани бизга фойда бўса бўладики лекин зарар бўлмайди. Чунки, Лобанов жуда ҳам тажрибали дарвозабон. У ҳимоячиларга керакли кўрсатмалар бериб турарди. Мени фикримча биринчи даврада бизга мана шу ҳам етишмади деб ўйлайман. Игорь Сергеевнинг ўрни билинса керак, лекин жамоамиз битта футборлчига қараб қолмаган.

Иккинчи даврада Сергеевни кетканини билдирмасдан фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мана жамоамизга Жасур Ҳакимов келди, у билан ҳам бирга ўйнаганмиз. Ушбу футболчини қандай истеъдод эгаси эканлигини биламиз. Жасур Ҳакимов ҳам Сергеевни ўрнини билдирмайди деган умиддамиз. Бир қанча футболчиларимиз жамоадан кетгани билан бизнинг олдимизга қўйилган вазифа фақат чемпионлик. Насиб қилса ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритамиз. ОЧЛда умуман иштирок этмагандан кўра “плей – офф” босқичида бўлса ҳам иштирок этиб гуруҳ босқичига чиққан яхшироқ”, - дейди “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Жамшид Болтабоев.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика