UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  4 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  4 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  7 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5

Жамшид Болтабоев: “Эртанги ўйиндаги ғалаба мустақиллик байрами учун ажойиб совға бўлади” Янгиликлар

Жамшид Болтабоев: “Эртанги ўйиндаги ғалаба мустақиллик байрами учун ажойиб совға бўлади”

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасида гуруҳдаги биринчи учрашувини Сурия терма жамоасига қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби футболчиси Жамшид Болтабоев эртанги ўйин олдидан термамиз аъзоларига омад тилади ва мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами билан Ўзбекистон халқини муборакбод этди. 

“Миллий терма жамоа йиғинларида иштирок этганим учун эртага термамиз футболчилари Сурия термасига қарши қандай ўйин кўрсатишларини биламан. Термамизнинг ички муҳити жуда ҳам аъло даражада. Ёши катта футболчилар ўзидан кичик бўлган жамоадошларига керакли бўлган маслахатларни беришади.  Эртанги ўйин учун 20 августда тайёргарлик бошланган эди. 24 афгуст куни Африканинг Буркина-Фасо термасига қарши назорат учрашувини ўтказишди. Ўша баҳсда ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади деб ўйлайман. Ўртоқлик ўйини билан расмий ўйинни фарқи бўлади. Мухлислар билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаб турсак вакилларимиз бизга ғалабани тақдим этишади. Терма жамоамизга эртанги ўйинда фақат омад тилаб қоламиз. Термамиз гуруҳдаги илк учрашувни ўз уйида ўтказяпти. Эртага ғалаба қозонишса нур устига аъло нур бўлар эди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги учун ҳам ажойиб совға бўлади. Илк баҳсдаги ғалаба келгуси ўйинларда жуда катта куч бағишлайди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан бутун Ўзбекистон ахлини чин қалбимдан табриклайман. Ҳар доим юртимиз тинч ва осойишта бўлсин. Барчани мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман” - дейди “Пахтакор” клуби футболчиси Жамшид Болтабоев  

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика