Жампаоло истеъфога чиқарилиши мумкин

Mirjalol Normatov
17 янв 2021, 12:33
Яқин вақтлар ичида "Торино" бош мураббий Марко Жампаолони истеъфога чиқариши мумкин.

"CalcioMercato" хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис бугун клуб раҳбарияти билан келажаги борасида гаплашиб олади. Катта эҳтимол билан у истеъфога чиқарилади.

Шанба куни "Торино" ўз майдонида "Специя"ни мағлуб эта олмади. Гарчи жамоа 82 дақиқа мобайнида рақибларидан бир киши кўп бўлиб ўйнаган бўлса-да, голлар ура олмади.

18 турдан кейин 13 очко йиғган "Торино" хавфли зонада бормоқда. Жампаоло жамоани ўтган ёзда қабул қилиб олганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: CalcioMercato