UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Жамоасининг икки голини яратган ярим ҳимоячи, ўз сейвлари билан "Насаф" енгилишига ҳисса қўшган кипер — Суперлигада 15-тур лауреатлари Янгиликлар

Жамоасининг икки голини яратган ярим ҳимоячи, ўз сейвлари билан "Насаф" енгилишига ҳисса қўшган кипер — Суперлигада 15-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" посбони Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда қатор сейвларни амалга ошириб, чемпионат фаворитларидан бири "Насаф" клуби мағлуб этилишида муҳим роль ўйнади. Маҳоратли футболчи ишончли ўйини эвазига учрашувни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони деб тан олинди.


"Олимпик" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Championat.asia" талқинида 15-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Жасур Жалолиддинов "Сўғдиёна" билан ўйинда нафақат ўзи пенальти ишлади, балки уни самарали амалга оширди. Шунингдек, айнан Жасур "Олимпик"нинг биринчи голида заргарона узатмаси билан Мамасидиқовни қулай нуқтага чиқариб юборди.


ОКМК футболчиси Сияваш Ҳақназарийнинг "Бунёдкор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО)деб тан олинди. 

Олмалиқликлар легионери "қалдирғочлар" билан учрашувнинг 62-дақиқасида марказда рақиб хатога йўл қўйишига мажбур қилди ва чамаси 35 метрни тўп билан босиб ўтиб, ажойиб зарба йўллади. Бундай вазиятда Суҳроб Султонов ҳеч нима қила олмасди.



"Турон" бош мураббийи Ёрқин Назаров "Championat.asia" талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Яйпанликлар ушбу турда ўз уйида "Насаф"ни мағлубиятга учратишди (1:0). Назаримизда, нафақат омад, балки жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, чемпионатда жон сақлаш учун курашиши тахмин қилинган "Турон" Ёрқин Назаров бошқарувига ўтгач, ҳамон мағлуб бўлмади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика