UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   17 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  29 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  11 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2

✏️ “Жамоа сардори энг хавфли футболчи!”. “Истерн” бош мураббийи “Сўғдиёна” ҳақида нималар деди? Янгиликлар

✏️ “Жамоа сардори энг хавфли футболчи!”. “Истерн” бош мураббийи “Сўғдиёна” ҳақида нималар деди?

Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида ОФК кубоги доирасида “Истерн”га қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳс олдидан гонконгликлар бош мураббийи Роберто Лосада фикрларига қулоқ тутдик.

- Роберто, сиз “Сўғдиёна”га қарши учрашувдан нималар кутмоқдасиз?
- Авваламбор, эътибор учун миннатдорчилик билдираман. Бу ўйин биз учун яхши тажриба бўлади. Негаки, таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор. Кейинги мавсумларга яхши тажриба олиш имкониятига эга бўламиз. “Сўғдиёна” яхши жамоа, уларга қарши ўйнаш орқали ёшларимиз ўзларига ишонч ошира олади.

- Сизнингча, “Сўғдиёна” сафида энг кучли футболчи ким?
- Мен кузатдим, рақибимиз жуда яхши жамоа. Таркибидаги барча футболчилари юқори савияда экани кўзга ташланди. Назаримда, жамоа сардори (Жасур Ҳасанов – муаллиф) чап қанот ярим ҳимоясида жуда хавфли экан. У ўз қанотида жуда яхши футболчи ва рақибга хавф туғдира олишини кўришга муваффақ бўлдим.



- Сизлар учун ўйиннинг Ўзбекистонда ўтиши қанчалик ёмон?
- Дарҳақиқат, биз ўз майдонимизда ўйнашни афзал кўрардик, лекин пандемия туфайли Ўзбекистонга тўп тепишга мажбурмиз. “Сўғдиёна” ўз майдонида ўйнаши улар учун жуда фойдали. Чунки мухлислар қўллаб-қувватлайди. Лекин сафарда ўйнашимизга қарамай, ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- “Истерн”нинг ОФК кубогидаги асосий мақсади нималардан иборат?
- Мусобақа орқали яхши тажриба олмоқдамиз. Ўзбекистонда ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Зеро, стадионга келган томошабин икки жамоа ўйинидан баҳраманд бўлишини истаймиз. Ҳозирда бизда ҳеч қандай босим йўқ. Тўғри, рақиб биздан кучли ва фаворит экани ҳеч кимга сир эмас. Биз босимсиз мақсадга эришишга интиламиз.


Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви 6 сентябрь куни соат 18:00да Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бошланади.


Самандарбек суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика