UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  16 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  10 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  5 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  9 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  13 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  15 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19

Улуғбек Бақоев: "Бўлажак ҳар бир баҳсга худди финалга тушгандек тушамиз" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Бўлажак ҳар бир баҳсга худди финалга тушгандек тушамиз"

ОФК кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"-"Истерн" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Улуғбек Бақоев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Шоҳруз Норхонов қатнашди.

Улуғбек Бақоев: Барчага хайрли кеч. Ғалаба билан халқимизни, жиззахлик мухлисларни табриклайман. Рақиб бугун жуда тартибли ҳимояланди ва қарши ҳужумда ўйнади. Бизда эса нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Баъзи вазиятларда тезроқ ҳаракат қилиш керак эди, аммо жисмоний ҳолат барибир ўз сўзини айтди. Нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик.

Бугун рақибдан келиб чиқиб асосан қанотлардан ҳужум қилдик. Якунда айнан шу йўл билан гол урдик.

Танаффус вақтида ортиқча гаплар айтмадик. Барча ўйиннинг муҳимлик даражасини тушуниб турганди. Кичик хатоларимизни тўғриладик ва бир нечта ўзгаришлар ёрдамида ғалаба қозондик.

Биз учта фронтда курашни давом эттиряпмиз. Бу қийин аммо катта тажриба. Бўлажак ҳар бир ўйинга, қайси мусобақа бўлишидан қатъий назар, худди финалдек тушамиз.

ОФК кубогида ярим финалга чиқдик. Футболчиларнинг кўпи халқаро мусобақаларда илк бор ўйнамоқда. Улар учун бу катта натижа ҳисобланади. Халқаро ўйинлар орқали келажакда миллий терма жамоада ўйнашга ва легионер бўлиб тўп тепишга интилишади. Уларнинг ҳар бирига бугунги ўйин учун раҳмат.

Ҳислат Ҳалилов ёшлар терма жамоаси билан сафарга кетган. Шу боис унинг хизматидан фойдалана олмадик.

Шоҳруз Норхонов: Бугун яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Менимча мухлисларга ёқди. Гонконг клуби ҳам яхши жамоа экан. Лекин уларни ўрганиб чиққандик. Охирида гол уриб ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Стадионга келган мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Кейинги ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир ҳужумчи майдонга гол ураман деб тушади. Бугунги гол фақат меники эмас, бугун жамоа, ҳатто захира ўриндиғидаги футболчиларининг ҳиссаси бор. Бутун жамоа бўлиб гол урдик.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика