UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  1 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  0 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  2 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  7 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0 02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  6 00:55Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда  5 00:50"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  26 00:35Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"  7 23:48Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"  4 23:20Футзал. Олий лига биринчи турининг иккинчи кун баҳслари якунланди (турнир жадвали)  0 22:55Асрор Алиқулов: "Машъал"га бефарқ бўлмаган барчани Суперлига билан табриклайман. Кейинги мавсум таркибимиз кучайиши керак"  5 22:17Пеп Гвардиола: "Роналду ҳақиқий маҳлуқ эди. Бу маҳлуқнинг отаси эса Месси бўлган"  53 21:43Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди  7

Жалолиддин Машарипов: "Қатар Ўзбекистон учун омадли рақиб" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Қатар Ўзбекистон учун омадли рақиб"

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал босқичида Таиландни мағлубиятга учратди (2:1).

Кўтаринки кайфиятда якунланган учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Жалолиддин Машарипов фикрларини билдириб ўтди. 


- Ўйин ҳақида фикрларингиз? 

- Таиланд бўлгани билан осон ўтмаслигини билар эдик. Улар ҳам оддий терма жамоа эмас. Таиландни 1-2та тўп фарқи билан ютганмиз. Биринчи голдан сўнг ўйинни бўшаштирдик. Улар ҳисобни тенглаштиргач биз яна темпни оширдик ва гол урдик. Кўрган бўлсангиз, яна ташлаб юбордик. Барибир эҳтиёткорлик бор эди. 

- Ҳисоб тенглашгач қандайдир ҳаяжон ёки босим юзага келмадими? 

- Ўйиннинг илк дақиқалардан ҳаяжон йўқ эди. Кеча кечга яқин тана ҳароратим кўтарилди. Отабек Шукуров ҳам шу сабабли майдонга тушгани йўқ. Ўйнай олмасамчи, деган ҳаяжон ўтди. Ўйнашим керак, дедим. Отабек Шукуровнинг умуман гапиришга ҳоли йўқ эди. Битта мен эмас, 2-3 нафар футболчилар шамоллаган ҳолда ўйнадик. Барибир ютганмиз деган ишонч бор эди. Ютишимиз ҳам керак эди. 

- Ҳозирги Қатар ҳақида нима дея оласиз? 

- Қатар доим биз учун қулай рақиб бўлиб келган. Қатар Ўзбекистондан доим қўрқиб ўйнайди. Бу терма жамоага қарши аввал яхши ўйнаганмиз ва ютганмиз. Бу сафар ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз. 

- Кейинги ўйингача терма жамоа сардори сифатида футболчиларни кайфиятини кўтариш зиммангизда... 

- Кийиниш хонасидаёқ кайфиятни кўтардик. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши. Равшан Эрматов ҳам келиб бизнинг кайфиятимизни кўтаришади, деб ўйлайман. Бир томондан мухлислар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳамма биз билан бирга эканлигини ҳис қиляпмиз.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика