UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05АПЛ. МЮ, “Лестер” иштирокидаги баҳслар бошланди (онлайн ҳисоб)  1 18:50Сетьен Мессининг "Манчестер Сити"га кетиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди  2 18:30Карикатура: Кетма-кет 4 йилдан бери Самора совринини қўлга киритаётган Ян Облакка муносиброқ рақиб топилди  2 18:07АПЛ. "Лестер" - "Кристал Пэлас" ва МЮ - "Борнмут" ўйинларининг асосий таркиблари билан танишинг  18 18:00К-лига. Алибоев ҳаракат қилаётган "Сеул" меҳмонда "Сувон Самсунг" билан жанговар дуранг ўйнади  2 17:58БАТЭ - "Энергетик-БГУ" 0:1 (матнли трансляция)  17 17:45Остон Ўрунов "Уфа"нинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди  9 17:20БАТЭ - "Энергетик-БГУ". Асосий таркиблар маълум  17 17:03К-лига. 6та гол урилган ўйинда Турсунов жамоаси ғалаба қозонди  1 17:00Olamsport: UFCда узоқ кутилаётган жанг бекор қилинди, Фергюсон Хабибга мурожаат қилди ва бошқа хабарлар  0 16:48Пеллегрини тез орада Ла Лига клубида иш бошлайди  1 16:40А Сериядаги пойгалар давом этади. "Ювентус"га бу сафар ҳам рақиб топилмайдими?  1 16:23Карикатура: Месси кейинги йилда "Барселона"дан кетмоқчи  11 15:44Қозоғистон чемпионати коронавирус туфайли яна пауза олди  0 15:2512та жамоалик Суперлига. Бу сизга маъқулми?  51

Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби аъзоси Жалолиддин Машарипов Туркия Суперлигасининг номдор клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган.

"Пахтакор" етакчиларидан бири, ҳужумкор вингер — Жалолиддин Машарипов Туркиянинг номдор клуби "Трабзонспор" диққат марказига тушиб қолган.

Маълумотларимга кўра, айни дамда Машариповнинг хизматларига "Трабзонспор" клуби жиддий қизиқмоқда. Бу қизиқишга Машариповнинг ўтган мавсумдаги ажойиб ўйини ва унинг баробарида қайд этган шахсий кўрсаткичлари асосий омиллардан бири. 

Лекин яна бир фактор — Шота Арвеладзе эффекти ҳам Машариповни Туркия трансфер бозорига киришига катта хизмат қилиши мумкин. Карантин даврида Туркияга кетган ва айнан турк матбуотида доимий чиқишлар қилган Арвеладзе бир неча маротаба ўзбек футболчиларининг иқтидорини эътироф этиб, улар Европага йўл олиши кераклигини таъкидлаган.

Шунингдек, Шота Арвеладзенинг футболчилик ва мураббийлик фаолияти "Трабзонспор" билан бевосита боғлиқлиги ҳам Машарипов трансферида асосий факторга айланиши мумкин.

Айни дам трансфер музокаралари қанчалик расмий тус олгани ва жараён қайси босқичдалигини айтиш мушкул. Гарчи Арвеладзе таклифи ҳамда эффекти Туркия клуби ва Машарипов учун ҳам ўз вазнига эга бўлсада, клуб ва футболчининг шахсий шартнома борасидаги келишувига ҳам кўп нарса боғлиқ. Ундан ташқари Машариповнинг трансфер қиймати "Пахтакор"ни ҳар тарафлама қониқтириши лозим бўлади.

Машариповга Осиё грандлари, Россия премьер лигасидаги назар, араблар томонидан кўплаб молиявий қулай ва комфорт шартлар билан шартномалар олдида қатор турганини эсдан чиқармаслик керак. Лекин Жалолиддин кўп маротаба айнан Европада ўйнамоқчи бўлаётгани ва ҳозиргача қатор Осиё клублари таклифларини рад этгани бежизга бўлмаса керак. 

Қисқа қилиб айтганда, кўринишидан Машарипов Туркия Суперлигасида фаолият бошлаши эҳтимолга яқин.

Нима дердим, Туркияга йўл олиш олдинга ташланган қадам бўлади. Туркия Суперлигаси савия тарафлама Европада бемалол саккизталикка киради. Умумий фонда балки Россия премьер лигаси каби кўркам кўринмаслиги мумкин, лекин ўйин сифати ва даражаси борасида Туркия Россиядан устунроқ, назаримда.

Маълумот учун: "Трабзонспор" айни пайт Туркия Суперлигасида "Башакшехир" билан қўшпешқадам бўлиб турибди.

Қизиғи, "Трабзонспор" йилдан-йилга кучайиб келмоқда. Масалан, 2017 йили жамоа 6, 2018 йилги мавсумда 5 ва 2019 йили 4-ўринларни қўлга киритган.

Жорий мавсум эса Суперлигада чемпионлик учун қизғин курашмоқда. Бу эса келаси мавсум жамоага ЕЧЛ эшикларини очиши мумкин", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

Рейтинг: +97   

Фикрлар

+13   
28 май 22:21:29
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Xursandmiz Yevropa top-10 chempionatida shunaqa legioner futbalislarimiz ko'payaversin Jalol omad ✊✊✊✊✊
+10   
29 май 08:10:13
Arslon.
Маладес ука. Европада уйнамокчи булган футболчиларимиз купаёрсин. Сан пулни кетидан кувма пул сани кетиндан кувсин деган наклга амал кил.
+10   
28 май 22:41:45
Навбахор96-Арсенал2004
Трабзонспор зур клуб. Доим еврокубокларда уйнайди. Ажабмас келаси ЧЛ да куриб колсак. Факат омад, бушашма Жалол. Туркиядаги вахший йирткич мухлислар орасида узини йукотиб куймаса булди
+9   
28 май 22:36:01
● Khorezm United ●
Malades Xorazm o'g'loni bos gazni) demoqchimanu faqat oldin o'sha jamoaga o'tsin, o'ynab boshlasin keyin xursandchilik qilamiz!
+7   
29 май 08:06:18
Xorazm topchi
Жалол сан тогри йолдасан Турк чемпионатига борганингда биласан кандай мухлислари борлигини РЕАЛ-БАРСА уйнаб турган болсаям улар уз чемпионати ойинларини тамоша килишади ман буни уз кузим б.н корганман сан шундай содик мухлислари бор чемпионатга борябсан юришдан тохтама хамма нарса зинама зина болади худо хохласа кучли бешликга бошлавчи йол болсин илохим газини бос Жалол
+7   
28 май 22:09:36
-ЛИВЕРПУЛЬ 2019
Фақат омад, фақат яхши тилак, оқ йўл.
+6   
29 май 02:40:48
Ҳақиқат
Жалол кетса Пахтакор 40% кучсизланади, тезроқ кет Машарипов)))
+6   
28 май 22:08:47
Jamshid Rakhmonov
Яхши хушхабар! Жалол тезроқ чиз Суперлигадан, ёш ҳам айни вақти кейин кеч бўлади.
+5   
29 май 08:01:52
Пахтакорим
Арвеладзенинг хали кўп фойдаси тегади фақат Пахтакорга эмас, балки Ўзбекистоннинг бошқа гранд жамоаларига хам. Насаф, Бунедкор, Навбахор ва бошқа жамоалардаги ўйинчиларини кузатиб юради ва албатта уларнинг хам ўсишига сабабчи бўлиши мумкин. Фақат Арвеладзе эмас, унинг атрофидаги чет эллик мутахассислар хам бизнинг ўзбек футболчиларини кузатиб юришибди.
+5   
28 май 23:22:47
Farhod_bek1990
Germaniya yoki Fransiyani o'ratamiyona klublariga o'tsa yaxshi bo'lardi. Ishqilib Alevadze menga kerak deb olib qolmasinda
+4   
29 май 12:25:37
Хакикат Аччик!
Пахтакор узимизда чемпион булади холос , эхда судя чесний туради , кандок Осиёда чемпион булади . ОЧЛда умрини охиригаям чемпион булолмайди .
+4   
28 май 22:10:12
Tanish_Bilish
Pahtakor iltimos Jaloliddinni bepul bo'lsa ham qo'yib yubor. Turk futboli saviyasi kuchli beshlik saviyasiga tenglasha olmasa ham. Baribir Evropada o'z hurmatiga ega!
+3   
29 май 07:11:32
Jobir
Тезроқ"суриш"керак
+3   
28 май 23:40:47
Анвар Рахимов
Европа футболига бемалол мослашиб кета олади. Жалол сенга омад!!!
+3   
28 май 22:16:09
James Rodrigez
Qayeridur iscoga uhshataman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг