

Трансфермаркт нашри Кубарси, Салиба, Бастони ва Ҳакимини 80 миллион еврога баҳолаган ва айнан улар дунёнинг энг қиммат футболчилари бўлиб туришибди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов барча ҳимоячилар рейтингида 50-поғонадан жой олган.
Шунингдек, Ҳусанов жаҳоннинг энг қиммат марказий ҳимоячилар рейтингида 29-ўриндан жой олган.
Бундан ташқари, Абдуқодир 21 ёшгача энг қиммат ҳимоячилар рейтингида 9-ўринни қўлга киритди.



