

Шу муносабат билан ЎФА ва "Ардус" жамоаси ходимлари номидан Жаҳонгир Мираброровичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, мамлакатимизда футзални ривожлантиришда куч-қувват тилаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Усмонов айни кунларда тарихда илк маротаба ўтказилаётган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси делегацияси раҳбари сифатида Таиландда бўлиб турибдилар. Ўзбекистондаги барча мухлислар номидан ёшларимиз билан бирга Бангкокдан улкан зафарлар билан қайтишларига тилакдошмиз.




