

ОФК Футзал ва Соҳил футболи Қўмитаси ҳар бир йирик мусобақа вақтида ўз йиғилишини ўтказади. Хошиминда ўтган бу сафарги йиғилишда Ўзбекистон футзал Ассоциацияси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди. Унда футзал ва соҳил футболига оид масалалар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Усмонов ОФК Футзал ва Соҳил футболи Қўмитаси аъзоси ҳисобланади.




