UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

Жаҳонгир Меҳмонов: “Нефтчи”га ҳурматим чексиз” Янгиликлар

Жаҳонгир Меҳмонов: “Нефтчи”га ҳурматим чексиз”

Биринчи даврани 12-ўринда якунлаган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби иккинчи даврага жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

Куни кеча “лочинлар” биринчи лига вакили “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказишди. Ушбу баҳсда олий лига вакиллари 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Ушбу ўйиндан сўнг “Навбаҳор” футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов интервью берди.

-  Кеча биринчи лига вакили “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдинглар. Ушбу учрашув ҳақида фикрларингизни билдирсангиз.

-  Ушбу учрашувда рақибларимизни 3:0 ҳисобида мағлуб этдик. Жамоадошларим яхши ўйин кўрсатишди. Икки маҳал машғулот ўтказганимиз ва ҳаво харорати бироз иссиқ бўлгани учун кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди.

-  Иккинчи даврага тайёргарлик қай даражада олиб борилмоқда?

-  Кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпмиз. Эрталаб жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратилаётган бўлса, кечги пайт тўплар билан ишлаяпмиз. Машғулотлар жараёнида кўпроқ ҳужумга эътибор қаратиляпти.


-  Биламизки аввал сиз Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида тўп тепгансиз. Ушбу жамоага қайтишни истамайсизми?

-  Айни дамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман. Бошқа клуб ҳақида ўйлаётганим йўқ. “Навбаҳор” билан яхши ўринларни эгаллашга ҳаракат қиляпман. Бу борада раҳбарият бизга етарлича шароитлар яратиб берган. Фикру хаёлим “Навбаҳор” билан, бошқа жамоа ҳақида ўйлашга ҳаққим йўқ. “Нефтчи” клубига бефарқ эмасман. Ушбу жамоанинг барча ўйинларини имкон қадар кузатиб бораман. “Нефтчи”га ҳурматим чексиз. Лекин футболчи қайси жамоада бўлса ўша клуб ҳақида ўйлаши керак, деб ўйлайман.

-  Бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

-  Албатта, таклифлар бўлди. фақат қайси жамоалардан эканлиги сир бўла қолсин.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика