UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Ўзбек футболида 3та қирол бор" — Нодирҳўжа Юлдашев  0 12:55"Порту" вингери Луис Диасга "Челси", "Бавария", "Реал" ва "Ньюкасл" қизиқмоқда. Товон пули - 80 млн евро  0 12:282020 йилда трансфер нархи энг катта юқорилаган футболчилар (топ-10)  1 12:05Парти "Арсенал" сафидаги илк голини клуб сафидаги 40-ўйинида урди  1 11:41Конте Сульшерни истеъфога чиқарса, "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга қизиқмоқда  10 11:38Olamsport: Боксчиларимиз Сербияга етиб боришди. Muradov Professional League. Кечанинг марказий жанги тўлиқ давом этди ва бошқа хабарлар  0 11:11Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?  2 10:48Жерар Пике: "Менга кўп қолмаганини биламан"  1 10:25Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”  0 10:02"Сурхон" Термизда "Қизилқум"ни енгган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ   1 09:40АПЛ. "Арсенал" - "Астон Вилла" 3:1  0 09:25Альба "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  10 09:01Месси ПСЖ Икардини Агуэрога алмаштиришини хоҳламоқда  38 08:38Дембеле Финляндияда тиббий кўрикдан ўтади  2 08:16ПСЖ Фатига йилига 15 миллион евро тўлашга тайёр эди  4

"Жаҳон чемпионатидаги натижа - шунчаки зўр" - Дилшод Ирсалиев Янгиликлар

"Жаҳон чемпионатидаги натижа - шунчаки зўр" - Дилшод Ирсалиев

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Эронга мардонавор тарзда мағлуб бўлиб Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.

Кучли рақиб қаршисида ўзларини йўқотиб қўймаган вакилларимиз кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди, дея оламиз. Мундиалга ёш таркиб билан борган терма жамоамиз олдиларидаги вазифаларини тўлиқ бажаришди. Ишончлар оқланди. Гарчи Эронга мағлубиятга учраган бўлишсада, улар кўрсатган ўйин ва ирода ҳамма камчиликларни ёпиб юборди. Хўш, бугунги авлод яна нималарга қодир? Яқин йилларда Осиёда форсларнинг гегемонлигига барҳам беришадими? Биз бу борада терма жамоамизнинг собиқ ўйинчиси, тажрибали футзалчи Дилшод Ирсалиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Дилшод ака Эрон билан ўйинни кўрган бўлсангиз футзалчиларимиз қандай таассурот қолдирди? Умуман терма жамоамизнинг бугунги авлоднинг илк Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида фикрларингизни айта оласизми?

- Йигитларга қойил қолдим. Бундай шиддатли ўйин кутмагандим. Зўр ўйнашди. Тўғри Эрон кучли рақиб эди. Бироқ қўрқмасдан охиригача курашишди. Умуман олганда фикрларим ижобий. 

- Нима, деб ўйлайсиз яқин йилларда Эроннинг Осиёдаги етакчилигига барҳам бера оламизми? Эсингизда бўлса, 2016 йил юртимизда ўтказилган Осиё чемпионатида бунга жуда яқин келган эдик...

- Худо хоҳласа Эронни ютадиган вақт келяпти. Ишлашда давом этиш керак. Аминманки, бунга оз қолди. 

- Илк турда Гватемала билан ўйиндан сўнг оммада танқидий фикрлар юзага келганди. Кейинчалик терма жамоамиз Россия билан муносиб курашиб, охирги турда Мисрни мағлуб этди. Биринчи ўйиндан сўнг сизда қандай тасаввур уйғонганди?

- Биринчи ўйин доим қийин бўлган. Мағлуб бўлганимизга қарамасдан менда яхши фикрлар юзага келганди. 

- Биласиз, футзалимизда орада маълум вақт пасайиш даври юзага келганди. Футзалимиз қисман ортга қайтишни бошлаганди. Шуни ҳисобга олганда кейинги йилларда бундай натижаларга эришишимизни кутганмидингиз...

- Жаҳон чемпионатидаги натижа -  шунчаки зўр. Ҳамма кўрди. Бундай юксалишини сезган эдим. Қилинган меҳнатлар ўз самарасини берди, деб ўйлайман. Лекин бу билан тўхтаб қолиш керак эмас.

 

- Бундай катта нуфузли турнирдан сўнг футзалчиларимизга турли хориж жамоаларидан таклифлар тушиши табиий. Легионерга айланишни мақсад қилган ўйинчиларга қандай масалаҳат берасиз? 

- Албатта ҳаракат қилиб легионерга айланишлари, хориж клубларига кетишлари керак. Янада ўсишга эришишади. 

- Ўзбекистонлик футзал тўп тепарларини легионерга айланишининг кам кузатилишига нима сабаб бўлиши мумкин?

- Фикримча, агентлар йўқлиги билан боғлиқ. 

- Клубларимизда маошлар камлиги ҳақида эшитганмиз...

- Ҳа, маошлар кам.

- Ҳозирги таркибни футзалимиз тарихидаги энг кучли таркиб, десак бўладими?

- Ҳар бир даврдаги таркиб ўзига яраша кучли бўлган, деб ўйлайман. 



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+5   
25 сен 12:30:12
Мирзаев А.
Тор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейинги боскичда Эрон Козогистонни Йирик хисобда ютишини истардим. Хозир Козок нашрлари Узбекистон нинг маглубияти устидан кулиб, куча футзали, бизлар бу звтоликка умуман йул куймаган булардик деб мактаниб езишмокда. Хайрон коласан уларга Нима Уларнинг арпасини Хом уришдими бизнинг терма
Қозоқни ярими бошқа давлатлардан келганларку, таркибини кўринг.
+4   
25 сен 11:53:06
Islombek Xòjayli
Тор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейинги боскичда Эрон Козогистонни Йирик хисобда ютишини истардим. Хозир Козок нашрлари Узбекистон нинг маглубияти устидан кулиб, куча футзали, бизлар бу звтоликка умуман йул куймаган булардик деб мактаниб езишмокда. Хайрон коласан уларга Нима Уларнинг арпасини Хом уришдими бизнинг терма
Bizda zato bollarni hammasi òzbek ayrim termalarga òcdhab mahalliylashtirilmagan brazilyadan
+3   
25 сен 11:36:48
Тор
Кейинги боскичда Эрон Козогистонни Йирик хисобда ютишини истардим. Хозир Козок нашрлари Узбекистон нинг маглубияти устидан кулиб, куча футзали, бизлар бу звтоликка умуман йул куймаган булардик деб мактаниб езишмокда. Хайрон коласан уларга Нима Уларнинг арпасини Хом уришдими бизнинг терма
+2   
25 сен 13:55:50
MANCHESTER UNITED
Alibek1990 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Liverpul Brentford Atalanta Inter Milan oʻyinlariga ishonchli stavka bor Manchester City Chelsea oʻyiniga ham Manchester Yunayted Aston villa oʻyiniga ishonchli prognoz bor bugunga shu kanalga aʼzo boʻling Inter Milan Atalanta oʻyiniga ishonchli prognoz bor https://youtube.com/channel/UC2xELx1WxIQAarWDTEJ8b-w https://youtube.com/channel/UC2xELx1WxIQAarWDTEJ8b-w UZBEKCHA SPORT PROGNOZLARI kanaliga obuna boʻling bu yerda ishonchli sport prognozlari berib boraman
Бу нарса хеч қачон яхшилик олиб келмайди. Тўғри, ҳозир ютаётган бўлишингиз мумкин. Бир кун келиб маблағингизни ва вақтингизни бекорга сарфлаганингизни тушуниб етасиз. Мен ҳам икки йил ўйнадим, $2000 дан тикдим керак бўлса. Ҳозир тавба қилганман ва бу ўйинни бошқа ўйнамайман.
+2   
25 сен 13:20:24
"Булунгур"
Козоклар мактанмаса буларди,узларининг футзалчилари уйнасин бизникилар бн курамиз
+2   
25 сен 12:42:53
☆akrombek@internet.ru☆
Тор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейинги боскичда Эрон Козогистонни Йирик хисобда ютишини истардим. Хозир Козок нашрлари Узбекистон нинг маглубияти устидан кулиб, куча футзали, бизлар бу звтоликка умуман йул куймаган булардик деб мактаниб езишмокда. Хайрон коласан уларга Нима Уларнинг арпасини Хом уришдими бизнинг терма
Siz ham yozib qòying Braziliyaning "Qozoqiston" jamoasi deb. Yomon yeyiwadi wu gapga.
+1   
25 сен 16:02:39
Villa77
Нимаси зур натижани ? 3 та махлубият 1 та галаба уям аутсайдери ютган..
+1   
25 сен 14:45:07
Dilshod Pardayev
"Menga mazmunsiz o'yin,tasodifiy golli g'alabadan ko'ra,mazmunli o'yin ko'rsatib,o'zim tushunib yutqazgan o'yin afzalroq"-degandi Klopp(tahminan ma'nosi shunaqa edi).Albatta,kechagi o'yinda yutishimiz mumkin edi,lekin tajriba rol o'ynadi.Lekin jamoamiz o'yindan o'yinga o'sib bordi,xarakter ko'rsatdi(masalan,men uchun juda xursand qiladigan jihat ).
P.S.O'yindan oldin juda ko'pchilik ishonmagandi TJ ga,chunki 2-ishtirok edi JCh da.Xullas,o'sish bor muhimi,natijani juda tez sodir bo'lishini kutayotganlarga sabr !
+1   
25 сен 14:14:58
APLCHI.Behruz
Mansur Xurramov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men tushunmayapman. Eron osiyoda eng kuchlisi bo‘lsa, biz eronga yutqizsak xursand bo‘lishimiz kerakmi. Qachon eronni yutish haqida o‘ylaymiz. Mag‘lub bo‘lib yaxshi o‘ynadik degandan foyda bormikan. Yomon o‘ynab yutsak yaxshimasmi! Katta futboldayam shunaqa, yutqizib qo‘yamizda bollar harakat qildi, yaxshi o‘ynadi, 8 ta gol urdi, keyingisi safar yutamiz deb o‘zimizni ovutib yurovramizmi? Kechagi o‘yinda o‘sha o‘sha Terma jamoani ko‘rdim. Jch dagi o‘yinlarga kelsak, 1 g‘alaba, 3 mag‘lubiyat. Men yaxshi natijani ko‘rmayapman. Faqat omadimiz kelib guruhdan chiqib qoldik(ruslarga rahmat). Jch yo‘llanmayam g‘oyibdan kelib qoldi. Qani bu yerda o‘sish. To‘g‘ri eronga 8ta urdik, lekin 9ta o‘tqizganimizchi. Xullas, men hech o‘zgarish ko‘rmayapman
Mqn kurgan uzgarish shuki oldin eron biza bilan 1-taymda uynovchi darvozabon tushirardi va 10 ta urib 1 tayam utqizmasdi biza guruhdan chiqishimiz ruslarni yordamini kurmadim va bu jahon chempionati eslanganda chempion va shu uyinda uynagan eron bilan uzbekiston albatta eslanadi
+1   
25 сен 13:46:10
Рустам5
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қозоқни ярими бошқа давлатлардан келганларку, таркибини кўринг.
Бир буюк инсон айтган экан Козокда Мия Жук деб
+1   
25 сен 13:38:17
Vista 1981
Alibek1990 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Liverpul Brentford Atalanta Inter Milan oʻyinlariga ishonchli stavka bor Manchester City Chelsea oʻyiniga ham Manchester Yunayted Aston villa oʻyiniga ishonchli prognoz bor bugunga shu kanalga aʼzo boʻling Inter Milan Atalanta oʻyiniga ishonchli prognoz bor https://youtube.com/channel/UC2xELx1WxIQAarWDTEJ8b-w https://youtube.com/channel/UC2xELx1WxIQAarWDTEJ8b-w UZBEKCHA SPORT PROGNOZLARI kanaliga obuna boʻling bu yerda ishonchli sport prognozlari berib boraman
Dinimiz qoralagan ishni qilma va boshqalarni jalb qilma hudodan qòrq
+1   
25 сен 13:34:54
Mansur Xurramov
Men tushunmayapman. Eron osiyoda eng kuchlisi bo‘lsa, biz eronga yutqizsak xursand bo‘lishimiz kerakmi. Qachon eronni yutish haqida o‘ylaymiz. Mag‘lub bo‘lib yaxshi o‘ynadik degandan foyda bormikan. Yomon o‘ynab yutsak yaxshimasmi! Katta futboldayam shunaqa, yutqizib qo‘yamizda bollar harakat qildi, yaxshi o‘ynadi, 8 ta gol urdi, keyingisi safar yutamiz deb o‘zimizni ovutib yurovramizmi? Kechagi o‘yinda o‘sha o‘sha Terma jamoani ko‘rdim. Jch dagi o‘yinlarga kelsak, 1 g‘alaba, 3 mag‘lubiyat. Men yaxshi natijani ko‘rmayapman. Faqat omadimiz kelib guruhdan chiqib qoldik(ruslarga rahmat). Jch yo‘llanmayam g‘oyibdan kelib qoldi. Qani bu yerda o‘sish. To‘g‘ri eronga 8ta urdik, lekin 9ta o‘tqizganimizchi. Xullas, men hech o‘zgarish ko‘rmayapman
+1   
25 сен 11:42:35
Javlon86
Футзалчилар куркмасдан зур уйнашди, айрим жузъий камчиликларни хисобга олмаганда хаммаси ажойиб. Рахмат футзалчиларимизга бизга шундай эмоция яратиб берганликлари учун.
   
30 сен 05:39:24
Mansur Xurramov
Abbos Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизга ўхшаганлар бир умр нолиб ўтади хаётданам бошқа нарсаданам. Ёш йигитларни жон бериб ўйнагани кўрдизми. Хеч қанақасига омад туфайли чиқмадик 100% йигитлар ўзини мехнати билан чиқди. Биринчидан биринчи ўрин эгаси Рассия эди иккинчи ўрин учун 3 та терма курашиши керак эди иккинчи ЭНГ муносиби бизни термамиз эди хохлаган томониздан хохлаганизча хисоблаб чиқинг натижаларни.Мисрни биз енгдик гватемалага келадиган бўлсак омад биздан юз угирди ва мураббий бир неча сония қолганида ўйновчи дарвозабонни тушурди бу нотўғри қарор эди бу ерда футзалчиларимизнинг хеч қандай айби йўқ. Гватемала бизни омад туфайли ютди.
Menga o‘xshaganlar sizga o‘xshab shoshma shosharlik bn xulosa qilmaydi. Mana eron nima bopldi qozoqlar yutib tashadi. Ularda futbol o‘sgan. Bizda bir joyda turibdi. Biz esa naqtash bn ovoramiz. Mana shu tarkib yana biron musobaqaga borib natija qilolmay qolsa birinchi bo‘lib, aynan sizga o‘xshaganlar tanqid toshini otib boshlaydi chunki silar doim shunday bo‘gansilar. Menga o‘xshaganlar esa hoziram bundan keyinam bollarni emas federatsiyani tanqid qilamiz. Chunki bollar o‘ynayapti, bundan keyinam o‘ynaydi, federatsiya esa o‘zgarmaydi. Shuning uchun o‘sish ham bo‘lmaydi
   
25 сен 19:06:29
APLCHI.Behruz
Abbos Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Салом бу одамга ёзганизни фойдаси йўқга ўхшайди хаётдан нолиб яшайдиган Зиқна одамлар бўлади бу шулардан биттаси мен хам сизни фикризга қўшиламан йигитлар ўз мехнати билан чиқди Рассия бизни хам гватемала ни хам омад туфайли ютмади улар ўз тажрибасидан келиб чиқиб ютди Рассия гватемалани ютгани бизни омадимиз эмиш тупурдим мансур деган одамни шу гапига Рассия гуруҳида ги уччала рақибини ютиши аниқ эди яна гватемала Рассия ни ютадиган хеч қанақа ўйин хам қилгани йўқ. Лекин бизни йигитлар олдинги жч финалчиси Рассияни хам иккинчи тайм ўрталарида мазасини қочирди хисобни иккиюв икки қилиб
Ha yashang uyin borasida ruslar bilan teng uynadik gvatemala omad tufayli yutdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика