

Аккредитациядан ўтишни истаган ОАВ ходимлари ўз заявкаларини 20 августгача ЎФФ матбуот хизмати почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари лозим. Аккредитация хужжатлари қуйидагилардан иборат:
1. Журналист ишлайдиган ОАВ бланкасида бош муҳаррир имзолаган расмий хат.
2. Журналистнинг иш жойидан маълумотнома ёки унинг гувоҳномасининг нусхаси
3. Охирги 6 ой ичида тушилган паспорт ўлчамидаги фотосурат.
Аккредитация хужжатларини топширишнинг охирги куни 20 август 18:00гача. Ундан кейин топширилган хужжатлар қабул қилинмайди.
Қўшимча маълумот учун:
Тел: +99871 230-90-42
Факс: +99871 230-90-51



