Иззат Ғаниев “Қўқон-1912” билан хайрлашди

Мавсум оралиғида қўқонликлар сафига қайтиб келган Иззат Ғаниев бугун жамоа билан хайрлашди.

Футболчининг сайтимизга хабар беришича, “Қўқон-1912” устози Мурод Исмоилов у билан хайрлашишга қарор қилган. Шу боис ўртадаги битим ҳар икки томоннинг келишувига кўра, бекор қилинди. Ғаниев энди ўзига янги жамоа топади.



Манба: championat.asia