UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Июль ойида Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади Янгиликлар

Июль ойида Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади

Роппа-роса бир йил муқаддам ўзбек футболи журналистикасининг асосчиси Ахбор Имомхўжаевни хотирлаб, унинг издошлари томонидан футбол мусобақаси ташкил этилганди.

Унда Ахбор ота ҳаётлик даврида фаолият олиб борган соҳа вакиллари иштирок этгани эътиборга молик.

Сир эмаски, Имомхўжаев мамлакат футболи ривожига катта ҳисса қўшган. У ўз вақтида Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолият олиб борган, футбол ҳакамлигида ўзига хос ютуқларга эришган, Лига учрашувларида комиссар сифатида ишлаган, матбуот, радио, телевидениени бу инсонсиз тасаввур қилиш қийин эди. Қаҳрамонимиз 80 ёшдан ошган вақтида ҳам соғлом турмуш таризини тарғиб қилишда давом этди ҳамда “Тонг” фахрийлар жамоаси сафида ҳафтасига 3 маротаба футбол ўйнарди.

2 июль — халқаро спорт журналистлари куни бутун дунёда кенг нишонланади. Имомхўжаевлар сулоласи айнан шу сана атрофида анъанавий тарзда хотира турнири ташкил этишни мақсад қилган. Мамлакатимизда футбол мавсуми 6 июль куни танаффусга чиқади. Танаффуснинг илк кунида эса иккинчи бор Ахбор Имомхўжаев хотира турнири бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Championat.asia сайти ходимларидан тузилган жамоа ҳам иштирок этади.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика