

Ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси, ўйинда дубль қайд этган футболчи Ихтиёр Тошпўлатов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Оғир ўйин бўлди. Бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик. "Обод"жамоаси билан баҳсга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Бизга ғалаба жудаям зарур эди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимизга рахмат. Бугунги ғалабани айнан уларга бағишлаймиз. Кейинги ўйинларда ҳам уларни хурсанд қилишда давом этамиз деган умиддаман - дейди Тошпўлатов.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати




