Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"
01 май 2024 15:20
Янгиликлар
Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Таиланддаги Осиё кубогида бронза меддалларини қўлга киритганидан хабарингиз бор.
Терма жамоа аъзолари кеча тунда тантанали равишда кутиб олинди. Мазкур жараёнда футзалчи Ихтиёр Ропиев ҳам ўз фикрларини билдирди.
"Мусобақа ҳар сафаргидан ҳам яхшироқ руҳда ўтди дея оламан. Пенальтилар серияс бу - лоторея. Кўрдингиз омадимиз келмади. Тожикистон билан ўйинда 2 та тўп фарқи билан олдинда кетаётгандик. Бироз хотиржамликка берилдик ва ишимизни қийинлаштирдик.
Менимча, энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди. Тарихда ҳали дуранг ўйнамагандик. Ғалаба қозониш насиб қилмаган экан.
Янги мураббийга аллақачон мослашиб олганмиз. 5-6 та ўйинда анча ўзгаришлар қила олди",- дейди Ропиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар