Ихтиёр Каримов: "Шўртан" ўз имконияти даражасида ўйнади"
09 сен 2016 21:14
Янгиликлар
Ихтиёр Каримов: "Шўртан" ўз имконияти даражасида ўйнади"
Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Шўртан" (3:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ихтиёр Каримов иштирок этди.
- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга "Ал Айн"га қарши баҳсда омад тилаб қоламан. Бугун биз ўз имкониятларимиз даражасида ўйнадик, аммо "Локо"нинг салоҳияти ва тажрибаси барибир ўз сўзини айтди. Жамоамиз иккинчи бўлимда ҳимояда бироз эътиборсизликка йўл қўйди ва рақиб бундан унумли фойдалана олди. Жамоага жиддий эътирозим йўқ. "Шўртан" имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўйнади.
Элдор Бойматов ва Элдор Тожибоев хизматларидан фойдалана олмадик. Аммо шуни айтиб ўтмоқчиманки, Алибек Туроповнинг ўйинидан деярли қониқдим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар