UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  1 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  4 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  12 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9

Расмий хабар: Ихтиёр Каримов “Шўртан” бош мураббийи этиб тайинланди Янгиликлар

Расмий хабар: Ихтиёр Каримов “Шўртан” бош мураббийи этиб тайинланди

Теглар :  Ихтиёр Каримов
Хабарингиз бор, 2016 йилги футбол мавсуми ғузорликлар учун омадсиз бошланди.

“Оқ бўрилар” жамоаси бир нечта тур давомида очко олишнинг уддасидан чиқишмади. Шундан сўнг, жамоа маҳаллий мутахассис, асли ғузорлик бўлган Ихтиёр Каримов бошқарувига ишониб топширилгач, “Шўртан”нинг ишлари юришиб кетди. Натижада бирин-кетин “Сўғдиёна”, “Андижон”, “Олмалиқ”, “Обод” ва “Пахтакор” каби жамоалар мағлубиятга учратилди. Қолган учрашувларда ҳам футболчилар сифатли ва мазмунли ўйинлар кўрсатишди. Биринчи давра якунлари бўйича жамоанинг Олий лигадаги иштироки яхши, деб баҳоланди.

Мана шу ижобий ҳолатлар ва И.Каримонинг иш салоҳияти, малакаси ҳисобга олинган ҳолда унинг лавозимидаги “вақтинчалик вазифасини бажарувчи” қўшимча олиб ташланди. Шу йилнинг 20 апрелидан эътиборан “Шўртан” жамоасида  вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб келаётган Ихтиёр Тоғаевич Каримов клуб раҳбарияти қарорига кўра, расман бош мураббий этиб тайинланди.

Шундай қилиб, сўнгги уч-тўрт ой давомида “Шўртан” жамоасига янги бош мураббий келиши ёки хорижлик мутахассислар иш бошлаши мумкин, қабилидаги турли гап-сўзларга чек қўйилди.

Ихтиёр Каримовнинг клубда шу кунга қадар эгаллаб турган ўрнига – яъни техник директорлик вазифасига эса вақтинчалик ғузорликлар жамоаси мураббийлар гуруҳида кўп йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган услубчи мутахассис Алешников Виктор Гиергиевич тайнланди.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати   

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика