UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  32 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  2 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  23 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  43 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4

Иван Йосович: "Сербия Европа Бразилияси? Кичик давлатга шундай таъриф бериш ёқимли" Янгиликлар

Иван Йосович: "Сербия Европа Бразилияси? Кичик давлатга шундай таъриф бериш ёқимли"

"Қўқон-1912" кеча Coca-Cola Суперлига 24-тури доирасида қолдирилган учрашувида сафарда "Насаф"га мағлуб бўлди.

Учрашувдан аввал қўқонликлар шу кунгача "Насаф" майдонидан ғалаба билан қайта олмаётгани ҳақида ёзгандик. Ушбу қора анънана кеча ҳам давом этди. Умуман олганда ўйин сурати ёмон эмасди. Икки томон ҳам чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин ҳимоядаги хатолар меҳмонларга қимматган тушганини айтиш жоиз.Шунга қарамай, "Қўқон-1912" вакиллари биринчи бўлимда кескин вазиятлар яратишга уринишди. Уларнинг гол билан якунланишига эса бироз омад етишмади. Ушбу учрашувдан сўнг "Қўқон-1912"нинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосович фикрларини билдириб ўтди. 

- "Қўқон-1912" "Насаф"ни сафарда енга олмай келаётганди. Статистика ҳам жамоага қарши эди. Шу куни "Қўқон-1912"га нима етишмади? Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз қандай?

- Тўғриси тарихдаги ўйинлар ва статистикадан хабардор эмасдим. Биз бунга эътибор қаратганимиз йўқ. Лекин "Насаф" ўз майдонида тажоввузкор ва яхши ўйнаши аниқ эди. Менимча ўйин мухлислар учун қизиқарли кечди. Голлар, хавфли вазиятлар, курашлар кўп бўлди. Ғалаба қозониш учун майдонга чиққандик. Лекин ўйлаганимиз ўхшамади. Тан олиб айтиш керак, кеча "Насаф"нинг куни эди. Якунда улар ғалабани ўзиники қилди. 

- Кеча жамоадаги ҳимоячилар кўп хатога йўл қўйишди. Сизга эса Хусайин Норчаевни алоҳида қўриқлаш вазифаси юклатилганди. Иқтидорли ҳужумчи барибир гол уришни уддасидан чиқди...

- Вазифам стандарт, бурчак зарбалари ижро этилаётган паллада Хусайин Норчаевни қўриқлаш эди. Айтганингиздек у дарвозамизни ишғол қилди. Футбол хатолардан иборат. Агар хато бўлмаса, гол ҳам бўлмайди. Тўрт кундан кейин навбатдаги ўйинимизни ўтказамиз. Шу боис кўп ўйлашга вақт йўқ. Хатоларни таҳлил қилиб тайёргарлик кўришимиз керак.

- Яна 2та турдан сўнг мавсум якунига етади. Одатда бундай паллада аксарият футболчилар янги жамоа излаш ёки жамоаси билан шартномани узайтириш ҳаракатига тушишади.  Сизга бошқа жамоалардан таклифлар борми ёки Қўқонда қолишни мақсад қилганмисиз?

- Ҳозирда қадам ва қадам олдинга қараб кетмоқдамиз. Олдинда иккита беллашув кутиб турибди. Шундан кейин ўйлаб кўраман. Шуни айтишим керакки, Ўзбекистон менинг иккинчи уйимдек бўлиб қолди. Бўлғусида ўзимни Ўзбекистонда кўрмоқдаман. 

- Сербия Португалияни мағлубиятга учратиб тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Ушбу воқеа сизни хурсанд қилгани табиий...

- Албатта жуда хурсандман. Сербия терма жамоасида азалдан яхши футболчилар ўйнаб келган. Драган Стойковичнинг терма жамоа бошқарувига келиши футболчиларга ишонч ва қўшимча руҳ берди. У мамлакатда яхши обрўга эга. Футболчилар максимал кучларини сарфлашди. 

- Сербия Европанинг Бразилиясими? Ушбу мамлакат сўнгги йилларда футболчилар фабрикасига айланиб бормоқда...

- Кичик мамлакатга бундай таъриф берилиши ёқимли. Сербияда фақат футболчилар эмас, иқтидорли спортчилар ҳам бор. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика