UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Рюдигер: "Нима, африкаликлар ҳайвонларми?! Уят сенларга!"  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:54Ла Лига клуби Шакирига узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи  0 23:35"Барселона" Романьоли учун "Лацио" билан курашади  1 23:17АПЛ. Мавсумнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг ("Sky Sports" таснифига кўра)  3 23:00"Милан" шорт-листидан 3та марказий ҳимоячи ўрин эгаллаган  3 22:43"Marca" тарқатган хабар нотўғри бўлиб чиқди  0 22:18Роналдунинг собиқ мураббийи: "Таътил Криштианунинг фойдасига ишлайди"  8 21:58Беларусь чемпионати. 3-тур натижалари, мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати  12 21:40Хави Роналдиньодан юқори турувчи ягона футболчи кимлигини айтди  2 21:15“Минск” устози: “Яхшибоевнинг индивидуал маҳорати жамоасига устунлик тақдим этди”  17 20:45Кулибали фаолиятини қайси клубда давом эттириши деярли аниқ бўлди  3 20:30АПЛ клуби президенти: “Мавсум тикланмаса, августга келиб банкрот бўламиз”  0 20:05“Энг тез лига”. Шомуродов навбатдаги ўйинни ўтказди  9 19:45Футболчилар карантиндан кейин  10

Иван Йосович: “Қўқон-1912” билан юқори натижаларга эришишимга ишонаман” Янгиликлар

Иван Йосович: “Қўқон-1912” билан юқори натижаларга эришишимга ишонаман”

Бундан олдинги йилларда “Қўқон-1912” жамоасида кўплаб хорижлик футболчилар тўп тепганидан хабарингиз бор. Дарко Гожкович, Марко Милич, Игорь Голбан...

Ушбу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бу футболчиларнинг айримлари ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган бўлсалар, баъзилари клубда узоқ қолишмади. Янги мавсумга тараддуд жараёнида клуб сербиялик Иван Йосович билан шартнома имзолади. Бошланажак Суперлига баҳслари олдидан футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.

- Иван, маълумотларга қараганда “Явор”да ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғофуров билан бирга тўп тепган экансиз. Демак, қайсидир маънода юртимизга келишингиздан олдин улар билан суҳбатлашгансиз. Умуман олганда “Қўқон-1912” сизни нимас билан ўзига жалб қилди?

- Менга таклиф билан чиқишганида ортиқча ўйлашга шубҳам йўқ эди. Ўзбекистонда кўплаб сербиялик дўстларим бор. Йован Жокич, Драган Черан, Владимир Бубанья ва бошқалар. Ҳусниддин менинг дўстим. У билан уч йил бирга ўйнаганман. Улар менга ушбу жамоа ҳақида кўплаб ёқимли сўзларни айтишди. Шу боис ўйламасдан бу ерга келишга қарор қилдим. Яна бир дўстим Филип Раевац 3 йил олдин Қўқонда тўп тепганидан хабардорман.

- Янги шароит ва бошқача иқлимга, маҳаллий таомларга, шунингдек жамоага мослашиб олдингизми?

- Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Мени яхши кутиб олишди. Жамоамга юқори натижаларга эришишда ёрдам бермоқчиман. Чемпионат бошланишини ҳаммамиз кутмоқдамиз.



- Сиздан олдин жамоада тўп тепган хорижлик футболчилар ўзларидан ижобий таасурот қолдира олишган. Сиздан ҳам маҳаллий ишқибозлар улардан кам бўлмаган ўйин ва натижани кутишлари аниқ...

- Уларни хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга соламан. Жамоамиз билан яхши натижалар кўрсата олишимизга ишонаман.

- Айнан қайси ўринлар учун курашмоқчисизлар?

- Мен бир ойдан бери жамоа билан машғулотларда қатнашмоқдаман. Ўйиндан, ўйинга ғалабага бўлган иштиёқ ошиб бормоқда. Умид қиламанки, мавсум якунида биз юқори ўринлардан бирини эгаллаймиз. Чунки, мухлислар бунга ҳақлидирлар.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
25 фев 17:09:57
agfdtft
Абдулазиз чемпионати азиянинг энг фаол журналисти бемалол айта оламан. Интервюларга гап йўқ ! Ҳудо куч қувват берсин ! Манимча ойнинг энг фаол журналисти дб эълон қилиш керак ! Ҳеч ким танимаган, теша тегмаган интевюлар кутиб қоламиз !
-4   
25 фев 15:55:12
TotalSport
Salom hammaga express bor bugungi o‘yinlarga 14 koeffitsentlik telegram @TSBettings
Салом хаммага экспресс бор бугунги ўйинларга 14 коэффицинтлик телеграм @TSBettings
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг