

"Тошкентдаги йиғинимизни режадагидек ўтказмоқдамиз. Ўртоқлик учрашувларида қатнашяпмиз, бугунги рақибимиз бироз кучсиз эди. Мени фикримча кучлироқ жамоалар билан ўйнашимиз керак. Олдимизга ҳар йили юқори мақсадларни қўямиз. Лекин олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Мавсум давомида кўрамиз ва кузатамиз. Ҳа, жамоа билан шартномани узайтирдим. Бу йил Ўзбекистондаги учинчи мавсумим ҳисобланади. Олдинда нима бўлишини вақт кўрсатади",- дейди Соловьёв.



