Иван Ракитич: "Бензема "Олтин тўп"ни аввалроқ олиши мумкин эди"

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2021
"Севилья" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бенземанинг ўйинини юқори баҳолади.

"Карим Бенземанинг йиллар давомида қилган ишлари хайратланарли. У аввалроқ "Олтин тўп"ни олиши мумкин эди. "Реал Мадрид" сафида жуда кўп ҳал қилувчи голлар урди. Катта мусобақаларда ғолиб чиқди. Роналду кетганидан сўнг жамоасининг етакчисига айланди. Унинг худди шу руҳда давом этишини истайман. Фақат бизга қарши эмас",- дейди Ракитич.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca