UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  23 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

Иван Бошкович: "Таиландда аниқ устунлик бор, дея олмайман. Лекин бу Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Таиландда аниқ устунлик бор, дея олмайман. Лекин бу Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак"

Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан аввал бевосита Таиланд футболини биладиган мутахассис, футболчиларга юзланмоқдамиз.

"Насаф"нинг собиқ черногориялик футболчиси, "Сўғдиёна" устози Иван Бошкович фаолияти давомида Таиланднинг "Чонбури", "Срирача", "БЕК Теро Сасана", "Краби", "Сисакет", "Районг" каби клубларида тўп тепган. Табийики, мураббий уларнинг футболидан хабардор. 

- Таиланд футболини яхши даражада дейишим мумкин. Улар охирги 5-10 йилда яхши натижаларга эришди ва ҳурматга лойиқ. Ташкилотчилик, малакали хорижлик мутахассислар мамлакат футболи савиясини оширмоқда. Клублар ўз академиясига эга бўляпти. Аниқ дастур ва стратегия асосида ишламоқда. Барча клублар хусусий ва кучли ҳомийларга эга.

- Эртанги ўйинда уларда аниқ устунлик йўқ. Лекин бу фаворит Ўзбекистонга хотиржамлик бермаслиги керак. Ғалаба учун босим бўлмаган вазиятларда бундай жамоалар янада яхшироқ ўйнай олиши мумкин. Таиландда ҳар қандай рақибга муаммо туғдирадиган техник, эпчил ва креатив футболчилар бор. Улар кучга асосланган футболни ёқтирмайди. Бу эса Ўзбекистонга устунлик бериши керак. 

- Таиландда юқори савиядаги мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Улар майдонда бир-бирини яхши тушунади. Сифат, савия борасида Ўзбекистон фаворит. Лекин битта ўйинга яхшигина тайёргарлик талаб этилади. Руҳий тайёргарлик бунда жуда муҳим ҳисобланади. Агар концентрация ва ўйиндаги интизом юқори савияда бўлса, Ўзбекистон катта муаммога дуч келмайди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика