Иван Бошкович: "Натижага мен жавоб бераманми, демак таркибни ҳам мен танлайман"
29 мар 23:14
Янгиликлар
Иван Бошкович: "Натижага мен жавоб бераманми, демак таркибни ҳам мен танлайман"
Ўйин ҳақида
- Албатта бугунги ўйинга мезбонлар жуда яхши тайёргарлик кўришибди. Вазиятилар яратдик, фойдалана олмадик. Пенальтида ҳам омадимиз келмади. Ҳужумларни якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Ишлашда давом этишимиз керак. Футболчиларимга эътирозим йўқ, улар ҳаракат қилишди. Мавсум старти биз учун оғир келди. Кетма-кет 3 та турдан бери муваффақиятсизликларга учраяпмиз. Натижага мураббий жавоб беради. Камчиликлар устида ишлаймиз. Бугун "Машъал" руҳият ишончи билан ютиб кетди.

- Милан Митрович сўнги вақтларда таркибга кирмаяпти. Шунингдек, Лука Жоржовичга ишонч билдирилмаяпти. Шунингдек, ёшлар терма жамоаси йиғинида иштирок этиб қайтган қатор футболчилар таркибдан четда қолишди. Буларга қандай изох берасиз?
- Натижага жавоб берувчи мураббий мен бўлсам, демак таркибни ўзим ҳал қиламан. Машғулотларда ишлаймиз, ҳар бир футболчинининг индивудиал ҳолати кўринади. Энг тайёр бўлганларни майдонга туширамиз. Таркибимизда ёш футболчилар бор, мавсум давомида турли ротацияларга қўл уришимиз аниқ. Жамоамиз аъзоси бўлган барча футболчиларга имконият тақдим этамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар